: Art Week style.uz dan - Milliy liboslar festivali - 30 Октября 2010 - Yangi O'zbekcha MP3lar, Eng Qaynoq O'zbek musiqalar,
Четверг, 21.11.2024, 17:48
MP3Dor.biz.uz Zamon talabiga asosan zamonaviy musiqala...
Приветствую Вас Mexmon | RSS

Bosh menyu
Mehmon.ru
UZBEK MP3LAR EUROD MP3LAR
RUSSIAN MP3LAR INDIAN MP3LAR
TURK MP3LAR BUYURTMALAR
"UMMON" QO`SHIQ MATNI
--A---------- --B----------
--C---------- --D----------
--E---------- --F----------
--G---------- --H----------
--I---------- --J----------
--K---------- --L----------
--M---------- --N----------
--O---------- --P----------
--Q---------- --R----------
--S---------- --T----------
--U---------- --V----------
--W---------- --X----------
--Y---------- --Z----------
--SH---------
Xisoblagich

XOZIR SAYTDA: 4
MEXMON: 4
FOYDALANUVCHI: 0
FOTO STUDIO
Главная » 2010 » Октябрь » 30 » Art Week style.uz dan - Milliy liboslar festivali
02:06
Art Week style.uz dan - Milliy liboslar festivali
Art Week style.uz dan - Milliy liboslar festivali
Art Week Style.Uz ҳафталигинниг бешинчи куни Эски шаҳарнинг марказида жойлашган Миллий санъат маркази биносида Миллий либослар фестивали бўлиб ўтди. Мамлакатимизнинг 18 нафар дизайнерлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари анъаналарига мувофиқ яратилган 16 та тўпламдаги юздан ортиқ миллий либосларини томошабинлар эътиборига ҳавола этдилар.Биринчи бўлиб Лали ўз дизайнерлик ишларини тақдим этди. Унинг тўплами бинафшаранг, оқ-қора, яшил, кўк, оқ рангдаги атлас ва адрас матоларидан яратилган узун енгли турли оқшом либосларидан ташкил топган. Ушбу тўпламдан ўзбек миллий анъаналарини ўзида акс эттирган дўппилар ҳам ўрин олган. Наталья Гармидер ўзининг миллийлик руҳи уфуриб турган мовий, зангори ва бинафшаранг туникалари билан томошабинларга куз ўртасида баҳорий кайфият улашди. Елена Мильбергернинг 1001 кеча эртаги руҳидаги безаклар билан ишланган тўқ рангли узун кўйлак ва рўмолларида шарқ аёлларига хос сирли гўзаллик яна бир бор ўз ифодасини топди. Мумтоз Қўзиева ўз тўпламини яратишда хон-атласнинг ёрқин рангларидан фойдаланган бўлса, Элянора Назарова яратган либосларда анор, хна ва ёнғоқнинг табиий, сокин рангларидаги кашталардан ўринли фойдаланилган. Анастасия Сафронова ёшлар учун сарафан, юбка ва топлар тўпламини яратишда беқасам миллий матосидан моҳирона фойдалана олган. Нафиса Шохўжаеванинг ялтироқ ипак матога миллий безаклардан фойдаланиб яратган анор, лола шаклидаги либослари ва Умида Мўминованинг олтин тусли нақшлар билан қопланган, духоба матосидан тайёрланган кўйлаклари тадбир меҳмонларини ҳайратга солди. Шунингдек, Елена Амированинг табиий ипак матосидан яратилган либослари намойишга сокин кайфият бағишлади.

Фурқат Абдураҳмонов, Наргиза Мансурова ва Зиёда Толиповаларнинг тўпламлари турли хил аксессуарлар: сумка, дўппи ва этиклар билан бойитилган. Фурқат Абдурахмонов ўз тўпламида хоразмча миллий бош кийим – чугурмадан фойдаланганлиги кўпчиликнинг эътиборини тортди. Миллий услубда жинси матосидан ишланган устки кийим ва шимлар Европа ва Осиё анъаналари уйғунлигида либос яратишнинг амалий кўриниши бўлди.

Динара Усмонова ва Нилуфар Юнусхўжаевалар миллий услубдаги тасмалар билан безатилган оч малла рангдаги плаш, нимча ва сумкаларни томошабинлар эътиборига ҳавола этишди. Денис Томилин атласдан ишланган устки кийимлари билан, Нилуфар Аҳмедова эса ишбилармон аёллар учун анъанавий кулранг тусдаги матолардан фойдаланиб французча услубда яратган замонавий либослар тўплами билан куз мавзусини давом эттиришди. Миллий либослар фестивали Art Week Style.Uz ҳафталигининг энг ёрқин намойишларидан бири бўлиб, ўзларини шарқона эртаклар оламида яна бир бор ҳис этиш учун меҳмонлар уни ҳар йили сабрсизлик билан кутишади.



Категория: QO`SHIQ MATNI | Просмотров: 5000 | Добавил: Oybek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

MALUMOT IZLASH
MP3 zona


Shaxzoda - Gul diyorim (New premera 2011) 


Umar Shamsiyev 


Oybek va Nigora - Katta tanaffus 


Abbosxon & Nodir Mirfayziyev & SherzoD - Eslama endi [New 2012 Premiera] 


Ulug'bek Ismailov - Kel Yonimga 


Roma Kenga - Ты Будешь Счастливой (Mexx Beat Remix) 


Ziyoda - Xollywud - Bollywud 


Pitbull - Boom, Boom (Ost Форсаж 5 Fast Five) 


Jennifer Lopez feat. Pitbull - New Lambada! (Radio Edit 2011) 


Ummon guruhi - Man bo'laman (2012) 
Izohlar
Шахзода Тукилиб mp
Yozdi: RAVSHAN
Sana: 06.01.2015
Izoh:
Farruh Hamraev - Hudo Qo'llamase mp3
Yozdi: mahdi
Sana: 04.09.2014
Izoh: ooo

Farruh Hamraev - Hudo Qo'llamase mp3
Yozdi: mahdi
Sana: 04.09.2014
Izoh: oooo

Монгол
Yozdi: Прохожий
Sana: 29.06.2014
Izoh: Хотел посмотреть видео, но вышло сообщение, что ош

Архив записей
Zamon talabiga asosan zamonaviy musiqalar olamiga xush kelibsiz © 2024